Швеция 2025 йилда НАТОга аъзо бўлгач, Латвияга 800 нафар ҳарбий хизматчи юборади. Бу ҳақда Швеция бош вазири Улф Кристерссон “Халқ ва мудофаа” анжуманида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Швеция ҳукумати қисқартирилган батальон аъзолари Канада бошчилигидаги НАТО кучларининг таркибида қатнашиши ҳақида қарор қабул қилган. Бу ҳарбийлар гуруҳи Латвияда фаолият олиб боради.
Швеция жанубидаги Лунд шаҳри яқинида жойлашган P 7 полкидан юборилган швед ҳарбийларининг вазифаси мамлакат чегарасини қўриқлаш бўлади.
Улар НАТОнинг Enhanced Forward Presence (EFP) қўшинининг бир қисми бўлади, унда турли аъзо давлатлар блокнинг энг шарқий мамлакатларида қисқа вақтга қўшинларини жойлаштиради. Латвиядаги EFP кучлари Канада томонидан бошқарилади ва 2 мингдан ортиқ ҳарбийга эга.
Изоҳ (0)