АҚШ Конгресси 2023 йил охирида номаълум учувчи жисмлар ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини бекор қилувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда New York Times хабар берди.
Кенг муҳокамалардан сўнг қабул қилинган қонунга кўра, сўнгги 25 йил ичида “номаълум аномал ҳодисалар, келиб чиқиши номаълум технологиялар ва инсоний бўлмаган интеллект”га оид ҳужжатлар эълон қилиниши мумкин.
Қабул қилинган номаълум учар жисмлар ҳақидаги қонун лойиҳаси эндиликда АҚШ президенти Жо Байден томонидан тасдиқланиши керак. Бундан ташқари, қонун унга миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан айрим материалларни махфийликдан чиқармаслик ҳуқуқини беради.
Аввалроқ Америка ҳукумати аномал учар ҳодисаларни ўрганиш бўйича веб-сайтни ишга туширганди. Бунгача Пентагон MQ-9 Reaper дронлари ёрдамида номаълум учар жисмларни аниқлаш ҳолатлари ҳақида маълум қилганди.
Изоҳ (0)