Dagens Nyheter газетасининг хабар беришича, Швециядаги ўрта мактаб ўқитувчиси ўқувчиларга терактни назарий жиҳатдан режалаштиришни буюргани учун ишдан четлатилди.
“Йўнкўпинг муниципалитетидаги ўрта мактаб ўқитувчиси ўқувчиларига террорчилик хуружини назарий жиҳатдан режалаштириш вазифасини топширгани учун ишдан четлатилди”, деб ёзади газета.
Мактаб воқеа юзасидан тергов олиб борар экан, полицияга ариза юборган, дея аниқлик киритмоқда нашр.
Муниципалитет Швецияда террорчилик хавфи кучайган ҳозирги вақтда воқеани жуда жиддий қабул қилишини айтди.
Изоҳ (0)