Россиянинг Новгород вилоятидаги М-11 “Нева” трассасида 50 га яқин автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят раҳбари Андрей Никитин хабар берди.
Ҳодиса оқибатида 4 киши, жумладан, 2 ёшли бола ҳалок бўлган. Олти киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Москва томон йўл ҳаракати бутунлай тўсиб қўйилган. Айланма йўл М-10 “Россия” автомагистрали бўйлаб ташкил этилган.
М-11 “Нева”да 50 га яқин автомобиль иштирокида кучли тўқнашув содир бўлди. Ўлганлар бор. Ҳозир ҳудудий хизматлар ҳар томонлама ёрдам кўрсатмоқда. Ҳодиса содир бўлган ҳудудда иситиш пункти ташкил этилади, йўловчилар иссиқ чой ва бутербродлар билан таъминланади, — дейди вилоят раҳбари.
Ҳозирда воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси, Тергов қўмитаси ходимлари ишламоқда. Новгород вилояти прокуратураси оммавий автоҳалокат юзасидан тергов ташкил қилган.
Изоҳ (0)