2023 йилда Германияда 329 мингга яқин киши қочқин мақомини олиш учун ариза топширган.
Бу ҳақда маълумотни мамлакатнинг Миграция ва қочқинлар бўйича федерал идораси тақдим қилди.
Ҳисобот давридаги статистик кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 50 фоизга юқори. Ариза топширганларнинг 260 минг нафарига ижобий жавоб берилган.
Энг кўп аризаларни Сурия (104 минг), Туркия (62 минг), Афғонистон (53 минг) фуқаролари топширган.
2023 йил кузида Германия ҳукумати иммиграция қонунчилигини кучайтирувчи ва ноқонуний мигрантлар учун мамлакатнинг жозибадорлигини камайтирадиган бир қатор чора-тадбирларни тасдиқлади.
Хусусан, қочқинлар стандарт ижтимоий нафақа олиш учун Германияда 36 ой яшаши керак бўлади (аввалгидан 18 ой кўпроқ). Мигрантлар пулни чет элдаги қариндошларига ўтказмасдан, Германияда сарфлаши учун нафақалар дебет картасига ўтказилади.
Бундан ташқари, бошпана бўйича сўровларни кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилади.
Изоҳ (0)