• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев прокуратура ходимларини байрам билан табриклади

    Шавкат Мирзиёев 8 январь – прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан прокуратура ходимларини табриклади. Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ҳурматли прокуратура ходимлари!

    Муҳтарам фахрийлар!

    Аввало, сиз, азиз қонун посбонларини 8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

    Барчамиз яхши тушунамизки, бугунги кунда Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга ошираётган барча ислоҳотларимизда қонун устуворлигини таъминлаш ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.

    Қонун ҳукмрон бўлган жамиятда албатта адолат, сиёсий-ижтимоий барқарорлик, иқтисодий ўсиш ва юксалиш бўлади, инсон қадри, ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланади.

    Бундай муҳим мақсадларга эришишда прокуратура органлари ва ушбу тизимда хизмат қилаётган, ўз касби ва бурчига содиқ, ватанпарвар инсонларнинг роли катта эканини бугун алоҳида таъкидлашимиз ўринлидир.

    Қадрли дўстлар!

    Сизларга маълумки, сўнгги йилларда прокуратура соҳасини тубдан ислоҳ этиш, бу борада очиқлик ва адолатга асосланган, фуқаролар ва жамият манфаатига хизмат қиладиган, халқпарвар қарорлар қабул қилиш, ўз назарий ва амалий мактабига, фидойи ва профессионал ходимлар корпусига эга бўлган тизимни шакллантириш бўйича улкан ишларни амалга оширмоқдамиз.

    Эл-юртимизнинг Конституциямизда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинларини ишончли ҳимоя қилишда, қонунийликни таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олишда прокуратура органларининг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

    Айниқса, халқ билан очиқ мулоқот қилиш, аҳоли муаммоларини чуқур ўрганиш ва ҳал этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш соҳа ходимларининг энг асосий ва кундалик вазифасига айланди.

    Прокуратуранинг қонунлар ижроси устидан назорат олиб бориш фаолияти тубдан ўзгартирилди. Илгари қонун бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва жазолашга асосий ўрин берилган бўлса, энди асосий эътибор бундай ҳолатларнинг олдини олиш, мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилмоқда.

    Энг муҳими, прокуратура тизими ҳам, одамларимизнинг унга нисбатан муносабати ҳам ўзгармоқда. Бугунги кунда эл-юртимиз прокуратура тимсолида “жазоловчи идорани” эмас, балки аҳоли ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга кўмаклашадиган, уларнинг дардига шерик, мададкор бўлишга ҳаракат қиладиган халқпарвар тузилмани кўрмоқда.

    Буни кейинги етти йилда прокуратура органлари томонидан 2 миллионга яқин мурожаат ижобий ҳал этилиб, 300 мингдан ортиқ фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тиклангани, 148 мингга яқин тадбиркорнинг муаммоларига ечим топилгани ҳам тасдиқлайди.

    Кадрлар малакасини ошириш, шунингдек, тергов ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш мақсадида Бош прокуратура академияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилди.

    Бугунги кунда тадбиркорлик ва инвестиция, қурилиш йўналишларида, ер ресурсларидан фойдаланишда қонун бузилишининг олдини олиш, хотин-қизлар ва ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, ёқилғи-энергетика ва экология, маданий мерос ва спорт соҳаларида қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган самарали прокурор назорати тизими йўлга қўйилди ва ўз ижобий натижаларини бермоқда.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтган даврда 53 мингдан зиёд ҳуқуқбузарлик ва жиноятга чек қўйилди, давлат ва жамият манфаатларига етказилган 4,7 триллион сўм зарар ундирилди, 15 мингдан ортиқ шахснинг фаолиятига қонуний тус берилиб, уларнинг тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиши таъминланди.

    Прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюросининг ташкил этилиши ижро ишини юритиш бўйича мавжуд тартибсизликларга барҳам бериб, қатъий интизом ўрнатишга имкон яратди. Биргина ўтган йил давомида 36 триллион сўмлик суд ҳужжатларининг ижроси таъминланди.

    Ҳурматли соҳа ходимлари!

    Мамлакатимизда “Қонун – устувор, жиноятга жазо муқаррар” деган эзгу тамойил асосида қонунийликни таъминлаш борасидаги ишларимиз ҳал қилувчи босқичга кираётган ҳозирги вақтда ҳар бир прокуратура ходими бир ҳақиқатни чуқур англаб етиши зарур. Қачон одамларимиз ҳаётида хотиржамлик, рўзғорида фаровонлик ва ҳаловат бўлади, қачон уларда эртанги кунга ишонч ортади? Қачонки, юртимизда қонунлар қоғозда эмас, балки амалда қатъий бажарилган, ислоҳотлар ҳар бир хонадон, ҳар бир маҳаллага кириб, юртдошларимиз уларнинг амалий самарасини ўз кундалик ҳаётида ҳис этган тақдирда бу мақсадга тўла эришиш мумкин.

    Халқимизнинг оғирини енгил қилиш, янги иш ўринлари яратиш, камбағалликка қарши курашишга қаратилган дастурларимиз ижросини изчил ташкил этиш, атроф-муҳит, табиий бойликлар ва маданий меросимизни кўз қорачиғидек асраш, тиббиёт, таълим каби соҳалардаги ислоҳотларимизни давом эттириш ва бу борада қонун бузилишига муросасиз бўлиш – прокуратура ходимларининг конституциявий бурчи ва энг асосий вазифасидир. Буни ҳеч ким унутмаслиги керак. Аминманки, юртимизда коррупция иллатига қарши курашиш жараёни умумхалқ ҳаракатига айланаётган бугунги кунда прокуратура ходимлари алоҳида жонбозлик кўрсатиб, ўз ташаббуслари билан барчага намуна бўладилар.

    Ана шу мақсадларда прокуратура органлари фаолиятига илғор иш услубларини ва рақамли технологияларни кенг жорий этиш, қонунлар ижроси устидан назорат механизмларини мунтазам такомиллаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш ва тергов ишига замонавий илм-фан ҳамда амалиёт ютуқларини татбиқ этиш, ходимларнинг билим даражаси ва маънавий-маърифий савиясини ошириш, уларнинг фидокорона меҳнатини муносиб қадрлаш келгусида ҳам эътиборимиз марказида бўлади.

    Ишончим комил, прокуратура ходимлари қонун ҳимояси – бу халқ ва Ватан ҳимояси каби муқаддас бурч эканини чуқур англаб, зиммаларидаги ғоят масъулиятли ва шарафли вазифани бундан буён ҳам самарали адо этадилар.

    Сизларни касб байрамингиз билан яна бир бор чин дилдан қутлаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака, қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш йўлидаги ишларингизда улкан зафарлар тилайман.

    08.01.2024, 20:05   Изоҳ (0)   11567
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    500 миллион сўм харажати тежалади: Тадбиркорларга жорий йилдан бошлаб яна бир енгиллик берилади

    08.01.2024, 19:20

    2,5 километрли дор йўли, 150 метр баландликдаги осма кўприк ва ҳашаматли меҳмонхона: Зоминдаги туризм масканидан репортаж

    08.01.2024, 19:15

    Японияда содир бўлган кучли зилзила қурбонлари орасида ўзбекистонликлар борми? Элчихона жавоб берди 

    08.01.2024, 17:24

    Нукусда номаълум моддадан заҳарланганларнинг иккиси ҳам вафот этгани айтилмоқда 

    08.01.2024, 16:49

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    08.01.2024, 16:28

    Ўзбек олимлари помидордан янги авлод COVID-19 вакцинаси яратди

    08.01.2024, 16:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Систит — бу уят эмас!


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда ҳарбийлар хатоси сабаб 20 киши ҳалок бўлди 

    Дунё | 3 июн, 13:11

    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

    Реклама | 3 июн, 12:45

    Ҳиндистон аэропортига йўловчи 47 та заҳарли илон олиб келди (фото)

    Дунё | 3 июн, 12:55

    Японияликлар 45 соатда уй қуришни ўрганиб олди (видео)

    Архитектура | 3 июн, 12:45

    Пеп Гвардиола: “Мавсум оғир бўлди, лекин биз муҳим вазифани бажардик”

    Спорт | 3 июн, 12:40

    Билл Гейтс бойлигининг катта қисмини Африкага беради

    Дунё | 3 июн, 12:39

    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!

    Реклама | 3 июн, 10:30

    Украина Россиядан депортация қилинган 500 дан ортиқ болани қайтаришни талаб қилди

    Дунё | 3 июн, 12:19

    Жазирамада терламасликка ёрдам берадиган лайфҳаклар

    Лайфстайл | 3 июн, 12:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.