Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида номаълум моддадан заҳарланганларнинг иккиси ҳам вафот этгани айтилмоқда.
Шаҳар ҳокимининг 6 январда қабул қилинган бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш ва оқибатларини бартараф этиш тўғрисидаги қарорида бахтсиз ҳодиса оқибатида бир киши вафот этгани айтилган. Келтирилишича, 29 декабрь куни Нукус шаҳри 23-кичик тумани, 1/39-уйда содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро “номаълум этиологияли модда” таъсирида заҳарланиб, Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалига ётқизилган. Натижада 1 нафар фуқаро кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Бироқ “Бугун.уз”нинг хабар беришича, йигитларнинг яқин кишиси уларнинг иккиси ҳам вафот этганини, улардан бирининг тирик қолгани ёлғон эканини маълум қилган.
Изоҳ (0)