Японияда 1 январь куни содир бўлган зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 168 нафарга етган. Улар орасида ўзбекистонликлар йўқлиги маълум қилинди.
Хабар берилишича, зилзила оқибатида 323 киши бедарак йўқолган. Ўзбекистон дипломатлари Япониянинг тегишли идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибди. Январь ойи бошида Япония ғарбидаги префектураларда содир бўлган кучли зилзила оқибатида қурбон бўлган ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ, дея таъкидланган элчихона хабарида.
Японияда 1 январдан буён юзлаб зилзилалар содир бўлди. Улардан энг кучлиси 7,6 магнитудани ташкил этди. 2024 йилнинг биринчи кунида ғарбий қирғоқда цунами хавфи эълон қилинди ва у 24 соат давомида ўз кучида қолди.
Изоҳ (0)