Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакатнинг 46 вилоятида гиёҳванд моддалар тайёрловчи ва сотувчиларга қарши “Narkoguch-42” номли операция ўтказди.
Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая маълум қилди.
Унга кўра, ўтказилган тезкор тадбир натижасида 1 тонна 340 кг гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинган.
Вазирнинг қайд этишича, гиёҳванд моддаларни тайёрлаш ва сотишда гумон қилинган 364 нафар шахс қўлга олинган.
19 декабрь куни Австралияда Сидней полицияси квартиралардан биридаги тинтув пайтида 1 миллиард долларлик 722 килограмм кокаин топгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)