Ўзбекистонда жорий йилда фавқулодда вазиятлар сони 34 фоизга камайишига эришилди.
АОКАда ФВВ бошқарма бошлиғи Фурқат Абдуқодиров иштирокида ўтказилган брифингда тизимда 2023 йилдаги устувор вазифалар ижроси ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, сел-тошқинларининг олдини олиш бўйича 211 та махсус-тактик ўқув машқи ўтказилиб, 105 км дан ортиқ масофада ички ариқ ва магистрал каналлар тозаланди.
Шунингдек, жорий йилда янги қурилган 12 та ва капитал таъмирланган 4 та жами 16 та ёнғин-қутқарув қисми фойдаланишга топширилди. 50 га яқин ёнғин ўчириш ва махсус автомобиллар сотиб олиниб, хизматга жалб этилди.
Оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишларини ташкил этиш юзасидан жами 13 024 та телекўрсатув, 264 140 та радиоэшиттириш, газета ва журналларда 6 509 та мақолалар, веб-сайтларда 31 614 та материал жойлаштирилди.
Изоҳ (0)