• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Бизни яқин йилларда энергетик ва экологик инқироз кутмоқда” — иқлимшунос Ўзбекистонни жиддий хавфдан огоҳлантирди

    Ўзбекистонни яқин йилларда энергетик ва экологик инқироз кутмоқда. Бу ҳақда иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов Telegramъдаги каналида таҳлилларини баён қилди.

    Эркин Абдулаҳатов
    Фото: “Дарё”

    Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, сув ва энергетик тизим муаммоларини оғир-босиқлик билан ҳал қилиш зарур.

    “Бизни яқин йилларда энергетик ва экологик инқироз кутмоқда. У эса сув тақчиллигини бўрттиради. Иқтисодчи Отабек Бакиров айтганидек, электр энергия таърифларини бозор иқтисодиёти тамойиллари асосида ижобий ҳал қила олсак, табиий газ ресурсларимизни оқилона тўғри мақсадларга йўналтирсак, келгуси ва кейинги йиллик истиқболларда ҳам, иқлим кескинлашаётган бир пайтда ҳам барқарорликка эриша оламиз, ишонаверинг. Бахтимизга дунёда ҳароратни кескин юқори бўлишига олиб келадиган Эл-Нинё каби ҳодиса бизнинг минтақада январь майда тоғларда ёғинларни кўпайтиради.

    Аммо шу билан бирга, у минтақада баҳор-ёзда ҳароратни юқори бўлишини таъминлаб, суғориш майдонларида экинларни тез-тез суғоришга “чақиради” ҳам. Бунинг учун кўпроқ сув керак. Аммо бизда кўпроқ сув берадиган трансчегаравий дарёлар юқоридан “бўғилиб” қолган. Қўшни тоғли давлатлардаги барча сув омборлари афсуски, суғориш даврида сув тўлдириш режимига ўтиб олган. Бу барча ҳолларда Эл-Нинё шаклланган йиллар Ўзбекистон каби текислик мамлакати қурғоқчиликни кучли ҳис қилишига олиб келаверади. Ва биз буни охирги йилларда ўзимизда ҳис қилиб турибмиз”, — деб ёзган илмий тадқиқотчи.

    Эркин Абдулаҳатовнинг фикрича, энди Амударё сувидан фойдаланиш ва уни тақсимлашда Афғонистон томон ҳам ҳар йиллик сув тақсимот гуруҳига қўшилади. Қандайдир тўсиқлар ва агрессив кайфиятга йўғрилган муҳокамалар билан ҳеч нарсани ҳал қилиб бўлмайди.

    “Толибон ҳукумати марказлашган бошқарув тизимини тузиш, Афғонистон шимолий вилоятларида янги инфраструктура яратишга астойдил бел боғлаган. Бу шак-шубҳасиз барқарор ва кафолатли Қўштепа канали сув режими орқали ҳал қилинади. Улар ривожланиши учун ҳаттоки, бу минтақага Қўштепа канали имкониятларидан келиб чиқиб, янги инвестициялар жалб қилишлари ҳам мумкин.

    Марказий Осиёда географик жойлашув жиҳатидан, Туркманистон, Ўзбекистон текислик, Тожикистон ва Қирғизистон тоғли ҳудудларда жойлашган. Табиат текислик ҳудудларига газ, тоғларга эса сув ресурсини инъом этиб қўйган. Амударё ўрта ва қуйи оқими минтақасида сув тақчиллигини юмшаца бўлади. Бунга ечимлар ҳам бор. Мамлакатлар ўртасида пухта узоқ ўйланган газ, электр энергия ва сув айирбошлаш сиёсати. Ўзбекистон учун барчасини амалга ошириш қадамлари табиий газ ресурсларига бориб тақалади.

    Туркманистон ва Ўзбекистон бирлашиб, табиий газ ёқилғиси билан ишлайдиган мавжуд электр генерациялар орқали қишда афғон ва тожик томонга барқарор арзон ток экспортини йўлга қўйиши, тожик томон эса бу пайт Амударё ҳавзасидаги Роғон ва Нурек сув омборларини сув билан тўлдиришга ўтиши зарур. Шунда тожик томон ёзда гидроагрегатларига куч бериб, ўзбек ва афғон томонга қимматроқ таърифда ток экспорт қилиши мумкин. Бу Амударёда айни суғориш мавсумида сув тошиб оқишини таъминлайди. Бу манзара туркман учун ҳам манфаатли бўлади. Юқори эҳтимол, биз бу пайт ИESларга дам бериб, унга сарфланиши керак газ ресурсларини қишга захиралаймиз”, — дея масалани таҳлил қилган мутахассис.

    Иқлимшунос юқоридагиларни амалга ошириш учун сув, газ, электр энергия, Афғонистон қуруқлик йўлларидан фойдаланиш масалалари бўйича тўрт мамлакат ҳукумат раҳбарлари ўртасида камида 5 йиллик янги битим имзоланиши лозимлигига ҳам урғу берган.

    “Битим шартларига Амударё сувидан фойдаланиш, ундан фойдаланишда келгуси 6 ойлик, ҳатто бир йиллик сув оқим прогнозидан (ҳозир турли технологиялар ёрдамида буни амалга ошириш имкони бор) келиб чиқиб, тақсимот квоталари фоизларда белгиланиши кўрсатиб ўтилиши шарт. Менимча, бизнинг минтақада сув тақчиллигининг олдини олиш материк ўртасидаги бошқа минтақалардагидан юмшоқроқ ва бу мамлакатларнинг тўғри келишуви ва уни амалда татбиқ этишига боғлиқ. Чунки дунё томи деб аталган Помирда камида 80 йилга етадиган музликлар бор. Иқлим исишида музликлар эриб боради. Шунда ҳаммага яхши бўлади. Ҳамма келгуси истиқболларга камроқ муаммолар билан кириб боради”, — дея қайд этган тадқиқотчи.

    Олимнинг қўшимча қилишича, аграр секторда анъанавий усуллар билан классик суғоришни афзал кўрадиган Ўзбекистон каби мамлакат барқарор газ ва электр энергия ресурси орқали тезроқ иссиқхона ва интенсив боғларга ўтиши лозим.

    09.05.2023, 21:15   Изоҳ (0)   14468
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Малайзия Қашқадарёда доривор ўсимликларни қайта ишлаш лойиҳасини амалга оширмоқчи

    09.05.2023, 19:50

    Captiva 5 можароси: UzavtoMotors судда яна ютқазди

    09.05.2023, 19:40

    Шавкат Мирзиёев ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди

    09.05.2023, 17:50

    Колумбия университети билан 4 та йўналишда  ҳамкорлик ўрнатилди

    09.05.2023, 17:25

    Наманганда талаба хотинини ўлдириб, ўзини ҳам пичоқлаган эркакнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди

    09.05.2023, 17:05

    Самарқандда деҳқон хўжалиги ерини 90 минг долларга сотишга уринган фуқаро қўлга тушди

    09.05.2023, 16:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.