• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Электромобиллар қандай қилиб дунёни эгалламоқда?

    Сайёрамизнинг келажаги ҳақида қайғураётганлар кўпайиб бормоқда. Улар нафақат иқлим ўзгариши ва бошқа экологик таҳдидлардан қўрқишади, балки атроф-муҳитни асраш учун ҳам ўз ҳиссаларини қўшишга ҳаракат қилишади. Бунинг кўплаб усуллари мавжуд — чиқиндиларни алоҳида йиғишдан тортиб, ёш дарахтларни экишгача.

    Энг самаралиларидан бири бу автомобилингизни ички ёнув двигателини электромобилга алмаштиришдир. Агар бу оммавий миқёсда содир бўлса, глобал исишга сабаб бўладиган ифлослантирувчи моддаларнинг атмосферага чиқарилишини камайтириш мумкин бўлади. Бироқ экологик тозалик электр моторли автомобилларнинг ягона афзаллиги эмас — уларни сақлаш арзонроқ, қулайроқ ва хавфсизроқ.

    Буни кўпчилик билмаса керак — биринчи электромобил ички ёнув двигателли автомобилдан анча олдин пайдо бўлган. Электр двигателли биринчи ҳаракатланувчи модел венгриялик ихтирочи Жедлик Анёс томонидан 1828 йилда яратилган ва бензин билан ишлайдиган биринчи автомобиль 1870 йилда Венада пайдо бўлган. Кейинчалик, бу иккала йўналиш параллел равишда ривожланган, электр ва бензинли транспорт воситалари тахминан бир хил ҳайдаш хусусиятларига эга эди, аммо ўта мураккаб зарядлаш жараёни туфайли электромобиллар орқага чекинишга мажбур бўлди. 

    1970 йилларда глобал энергетика инқирози шароитида ёқилғи нархи кескин кўтарилган пайтда электромобилларга қизиқиш бир оз ортди. Аммо 1980 йилларнинг бошларида нефть бозоридаги вазият ўзгарди ва шахсий транспортни электрлаштириш жараёни пасая бошлади.

    21-асрда электромобиллар яна машҳур бўла бошлади — нефть маҳсулотларининг нархлари барқарор ўсиши ва технологиянинг ривожланиши туфайли ички ёнув двигателли автомобилдан ҳеч қандай кам бўлмаган электромобилларни ишлаб чиқариш имкони пайдо бўлди. 2008 йилда Американинг Tesla Motors автомобиль компанияси ўзининг биринчи электромобилини чиқарди, кейин Nissan, BMW, Mitsubishi ва Chevrolet каби Европа, Америка ва Япониянинг етакчи компаниялари маҳсулотларни электр тортишга айлантириш жараёнига қўшилишди.

    Дунёнинг кўплаб етакчи автомобиль ишлаб чиқарувчилари 2023 йил Мюнхенда бўлиб ўтган IАА Моbility 2023 кўргазмасида иштирок этди, у ерда электромобиллар келажаги яна бир бор марказий ўринни эгаллади.

    Volkswagen, Mercedes ва BMW каби немис автомобиль брендлари ўз юртларида юқори натижаларни кўрсатишса-да, сўнгги пайтларда электромобил йўналишида халқаро миқёсдаги сотув бўйича пастроқ ўринларни эгаллашди.

    Сабаби улар халқаро ички ёнув двигателлари устида ишлашни давом этишмоқда. Аммо Tesla ва Хитой бозори етакчиси BYD каби кўпроқ ихтисослашган компаниялар олдинга чиқишди.

    Қуйидаги расмда 2023 йилнинг биринчи ярмида бренд бўйича глобал электр автомобиллар сотуви ифодаланган.

    2023 йилнинг биринчи ярмида фақатгина BYD деярли 1,2 миллион дона электр транспорт воситаларини (шу жумладан, plug-in гибридларини) сотди, бу BMW, Volkswagen ва Mercedes автомобилларининг умумий ҳажмидан қарийб икки баравар кўп. Volkswagenни Хитойда 1-рақамли автомобиль бренди сифатида ортда қолдирган компания энди Европани эгалламоқда. 2023 йилнинг январь ва июль ойлари орасида компания хорижда 92 469 та электромобил сотди, бу эса 2022 йилдаги умумий кўрсаткичдан юқори.

    Ўзбекистон миқёсида эса охирги уч ойда импорт қилинган электромобилларнинг қиймати 400 миллион доллардан ошди. Божхона қўмитаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ойидан ноябргача Ўзбекистон ҳудудига 22 500 мингта электромобил олиб кирилди. 2022 йилнинг шу даврига нисбатан импорт ҳажми 6 баравардан ортиқ ўсди, республикага етказиб берилган йўловчи электр транспорт воситаларининг умумий қиймати тахминан 580 миллион долларни ташкил этди.

    Хитой электр транспорт воситаларининг асосий етказиб берувчиси сифатида ўз ўрнини сақлаб қолди. 2023 йил бошидан Хитойдан ўртача 21 000 мингта электромобил олиб кирилди. Иккинчи ўринни эса Гонконг эгаллади ва у ердан 1 300 та атрофида электромобил импорт қилинган.

    Кейинги ўринларда БАА (150 та автомобиль), Жанубий Корея (140 та), АҚШ (135 та) ва Германия (125 та) бормоқда. Фоиз миқёсида мамлакатимизга олиб кирилган электр транспорт воситаларининг умумий улуши 100% деб олинса, 92% электромобиллар Хитойдан олиб келингани ойдинлашади.

    Ферузбек Алиев 

    04.01.2024, 21:00   Изоҳ (0)   17796
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Tesla Autopilot функциясидаги муаммо туфайли икки миллиондан ортиқ электромобилни чақириб олади

    14.12.2023, 09:57

    Хитой компанияси Ўзбекистонда 50 мингдан ортиқ электромобилларни қувватлаш станцияларини қуради

    21.12.2023, 15:25

    Хитойнинг Anhui Coronet компанияси Хоразмда электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

    28.12.2023, 12:55

    Конгресс қарорисиз Украинага бошқа қурол берилмайди — Оқ уй 

    04.01.2024, 20:10

    Эрон олий раҳнамоси АҚШ билан зиддиятга бормасликка чақирди — NYT

    04.01.2024, 19:40

    Швецияда аномал совуқлик 25 йиллик рекордни ўрнатди

    04.01.2024, 19:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.