Швеция шимолидаги Квиккёкке-Орренярка метеорология станциясида 2024 йил 3 январда ҳаво ҳарорати -40 даражага тушиб, кучли қор ёғди. Бу ҳақда Mirror хабар берди.
Швецияда ҳаво ҳарорати иккинчи кун кетма-кет 40 даражага тушиб кетди, бу Скандинавия мамлакатида 1999 йилдан бери кузатилган энг совуқ ҳаводир. Синоптикларнинг фикрича, кескин совуқ ҳафта охиригача сақланиб қолади.
Мамлакат бўйлаб транспорт алоқалари узилиб қолган. Бир қанча кўприклар ёпилган, темирйўл ва паром қатнови тўхтатилди. Кўпгина мактаблар ҳам об-ҳаво шароити туфайли ёпилган.
Финляндияда ҳам совуқ ҳарорат кузатилмоқда, жумладан, мамлакат шимолида ҳаво ҳарорати -35 даражага тушиб кетган. Поездлар ҳаракати ҳам тўхтаб қолган. Даниянинг аксарият қисмида эса полиция аҳолини керакциз саёҳатлардан қочишга чақирди, чунки мамлакатнинг шимолий ва ғарбий қисмларида кучли шамол эсиб, қор ёғиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)