АҚШ Конгресси президент Жо Байденнинг қўшимча молиялаштириш ҳақидаги илтимосини маъқулламагунча, Вашингтон Киевга ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши координатори Жон Кирби маълум қилди.
Кирбининг сўзларига кўра, АҚШ маъмурияти украиналиклар зарур қурол-яроғларни олиши учун барча имкониятларни ишга солади.
“Улар (қурол таъминоти — “Дарё” таҳрири) тўхташга мажбур бўлади. Президент ваколатига эга бўлган сўнгги хавфсизлик пакетини имзолади. Ҳаммаси шу. Украинага қўшимча ёрдам кўрсатиш учун қўшимча қонунчилик керак”, — дея тушунтирди у.
Шунингдек, Кирби АҚШ декабрь ойи охирида эълон қилган сўнгги пакет Украинага яқин ҳафталарда етиб келиши кераклигини таъкидлади.
“Аммо бундан кейин қўшимча маблағ йўқлиги сабабли бирор нарса олиш мумкин бўлган сеҳрли қозон йўқ”, — деди Кирби.
Изоҳ (0)