Туркия Миллий разведка ташкилоти Исроил разведка хизмати “Моссад” учун жосуслик қилишда гумонланган 34 кишини қўлга олганини маълум қилди. Бу ҳақда Туркиянинг TRT Haber телеканали хабар берди.
Ҳибсга олишлар Туркиянинг саккиз вилоятида, жумладан Истанбул ва Анқарада амалга оширилди. Қўлга олинганларнинг аксарияти хорижликлардир. Туркия прокуратураси маълумотларига кўра, жами 46 киши жосусликда гумон қилинган, улардан баъзилари аввал хорижга чиққан. 57 та манзилда қидирув ишлари олиб борилган.
Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчилар “Моссад” кўрсатмаси билан Туркияда яшовчи фаластинлик фаолларга ҳужум қилмоқчи бўлган, деб ёзади Daily Sabah.
Турк разведкаси 2021 йилдан бери мунтазам равишда Исроилга жосусликда гумонланганларни ҳибсга олиб келади. Туркия матбуоти хабарига кўра, ҳозиргача ўнлаб одамлар ушланган.
Туркия Ғазо секторида уруш бошлаган Исроил Мудофаа кучларини қоралайди. Туркия Ғазо секторидаги қилмишлари учун Исроилни халқаро судларда жавобгарликка тортишга эришмоқчи, деган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 2023 йил ноябрда.
Изоҳ (0)