Эронда Исроил разведка хизмати “Моссад” билан ҳамкорликда айбланган тўрт киши қатл этилди. Бу ҳақда “Мизан” агентлиги маълум қилди.
Исроилнинг махфий тузилмалари билан ҳамкорлик иши бўйича жами 10 киши ҳибсга олинган.
Маълумотларга кўра, Вафо Хенаре, Арам Умари, Раҳмон Парҳазо ва Насим Намозий катта пул эвазига Эрон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг уйлари ва машиналарига ўт қўйган. Улар шу йўл билан мамлакат хавфсизлигига путур етказишни мақсад қилган.
16 декабрь куни Исроил разведка хизмати “Моссад”да ишлаганликда айбланган яна бир эркак Эронда қатл этилганди. У махфий маълумотларни тўплаш, шунингдек, “давлат тартибига путур етказиш ва аксилинқилобий гуруҳлар ва ташкилотларни тарғиб қилиш”да айбланган.
Изоҳ (0)