Исроил разведка агентлиги Моссад Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи етакчиларини таъқиб қилиш бўйича буйруқ олди. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуга таяниб, The Jerusalem Post хабар берди.
![](/static/2023/photo_2023-11-23_19-45-38.jpg)
“Мен Моссадга ҲАМАС етакчиларига қарши улар турган жойда ҳаракат қилишни буюрдим. Бу қийин, аммо тўғри қарор”, — дея Нетаняху Исроил уларни Ғазодан ташқарида, жумладан, Қатарда ҳам нишонга олиши мумкинлигига ишора қилди.
У Исроил армияси жанговар ҳаракатлардаги пауза вақтида ҲАМАС етакчиларини ўлдиришга ҳаракат қиладими ёки у тугагунга қадар ўз саъй-ҳаракатларини тўхтатадими, деган саволларни четлаб ўтди.
“Биз барча мақсадларимизга эришмагунимизча уруш давом этади: барча гаровга олинганларни қайтарамиз, ҲАМАСни йўқ қиламиз ва эртаси куни ҲАМАСни қўллаб-қувватловчи, фарзандларини терроризм учун тарбиялаётган ва террорчиларга ёки уларнинг оилаларига маош тўлаётган ҳеч бир элемент Ғазони назорат қила олмайди”, — деди у.
Нетаняхунинг сўзларига кўра, Ғазо энди Исроил учун таҳдидга айланмайди, сектор жануби ва шимолида ҳам хавфсизлик тикланади.
Изоҳ (0)