• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Вазиятни фақатгина ёмғир яхшилаши мумкин». Иқлимшунос Тошкент ҳавосининг кескин ифлосланиш сабабларини айтди

    АҚШнинг Ҳаво сифати индекс платформаси рейтинги Тошкент шаҳрининг 17 октябрь соат 15:27 ҳолатига кўра, дунёдаги ҳавоси энг ифлос (166 бирлик) шаҳар дея хабар берди. Соат 20:00 ҳолатига кўра эса пойтахтдаги ҳавонинг сифат даражаси 166 бирликдан 262 бирликка ортди. Мутахассисларнинг маълум қилишларича, ҳаво сифатининг ифлосланиш индексида 201 дан 300 гача бўлган бирлик жуда носоғлом ва кўпчиликнинг саломатлиги учун жуда хавфли ҳисобланади. Агар кўрсаткичлар 300 дан ортса, бу умуман энг юқори хавфли даража бўлади.

    Фото: iqair.com

    «Дарё» мухбири пойтахт ҳавосининг бу қадар ифлосланишига нималар сабаб бўлгани тўғрисида иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовдан интервью олди.

    Эркин Абдулаҳатов

    Эркин Абдулаҳатов
    Фото: «Дарё»

    Тадқиқотчининг айтишича, Тошкент ҳавосининг юқори даражада ифлосланишига бир неча омиллар таъсир қилган.

    Табиатда нам ҳаво оқимлари келишидан олдин пастдан юқорига ҳаракатланувчи куч вужудга келади. Ҳозир шаҳарда чанг пастдан юқорига кўтариляпти. Қолаверса, шаҳар кўчаларида ўта зич транспортлар ҳаракати ҳам очиқ сирт юзаларидаги чанг заррачаларининг ҳавога кўтарилишини тезлаштирган. Энг муҳим нуқта эса пойтахтда 4 ойдан бери деярли ёмғир ёғмайотганида. Охирги марта пойтахтда ерни етарлича ҳўл қиладиган даражадаги ёмғир июнь ойининг 20- саналарида кузатилган. Ҳозир ҳаво жуда ҳам қуруқлашган.

    Шаҳарда ҳаддан ташқари кўп қурилиш ва қурилиш объектларида экология ҳамда санитария қоидаларига амал қилинмаслиги оқибатида пойтахтда чанг ва бошқа турдаги заррачалар ҳаддан ташқари кўпайиб кетишига олиб келган бўлиши мумкин. Яшил масканларни еб битирганимиз ҳақида-ку, гапириб ўтирмайман. Бу ҳақида гапирмаган одамнинг ўзи қолмади. Тошкентдаги чанг локал хусусиятга эга. Ёмғирдан умидимиз бор ва уни кутяпмиз. Бугун кундузи об-ҳаво прогнозларида кутилган ёмғир ёғмай ўтиб кетди. Энди ғарбий нам ҳаво оқимларининг кейинги босқичларидан эрта ва индинга ёмғир ёғиши кутилмоқда. Фақатгина ёмғир орқали вазият барқарорлашиши мумкин.

    Эркин Абдулаҳатовнинг қўшимча қилишича, ҳар бир давлатда ҳаво сифат даражаси ҳаво таркибида ифлос моддаларнинг рухсат этилган меъёрий кўрсаткичларидан ортиб кетиш фонида хавфли даражага етади.

    Ҳаводаги ифлос моддаларнинг рухсат этилган меъёрдан ортиш қиймати жойнинг иқлимий шароити ва ҳаво таркибидаги ифлос моддаларнинг минераллашувидан келиб чиқиб, ҳудуд учун санитар меъёрий қийматлар белгиланади. Хусусан, инсон саломатлигига бевосита таъсир кўрсатадиган ПМ-2,5 ва ПМ-10 майда заррачаларнинг ҳам миллий РЕМ қийматлари белгиланиши лозим.

    Бугун (17 октябрь) соат 18.00 ва 19.00 орасида шаҳар ПМ-2,5 майда дисперс заррачалари жаҳон стандарт қийматлари бўйича рухсат этилган меъёрий (РЕМ) кўрсаткичдан 1,5 баробар ортиб кетган. Жаҳон стандартлари бўйича ушбу заррачанинг РЕМ қиймати 50 мкг/м кубга тенг. Ўзбекистон шароитида РМ-2,5 майда дисперс заррачасининг РЕМ қиймати ишлаб чиқилмаган. Шунинг учун жаҳон стандарт қийматларидан келиб чиқиб, ҳаво сифатининг хавфлилик даражалари таҳлил қилинмоқда.

    ПМ-2,5 майда дисперс заррачалари соч толасидан қарийб 40 баробар кичик бўлиб, мазкур кўзга кўринмас заррача нафас олиш органлари орқали ўпкага, ўпка тўқимаси орқали юрак, қон томирларига ўтиб кетиш эҳтимоли жуда юқори.

    ПМ-2,5 нинг РЕМ қийматларидан ортишида мутахассислар аҳолига «кўчада тиббий ниқобда юриш керак», деган тавсияни беради. Ҳозирда шаҳар ҳавоси сифат даражаси ўта ифлос. Ҳатто Деҳли ҳавосидан ҳам олдиндамиз», – деди илмий изланувчи ходим.

    Эркин Абдулаҳатов, иқлимшунос.

    Аввалроқ «Ўзгидромет» 17-октябрда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳақида хабар берганди. Марказ маълумотига кўра, узоқ вақт давомида ёғингарчиликнинг бўлмагани ва ҳаво ҳароратининг инверсияси натижасида 17-октябр куни 18:00 дан 23:00 гача Тошкент шаҳри атмосфера ҳавоси майда чанг заррачалари билан ифлосланиши кучайиши кутилмоқда.

    Шу муносабати билан пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига имкони борича уйдан чиқмасликка ҳаракат қилиш тавсия этилади. Кўчада бўлганда тиббий ниқоб тақиш ва уни ҳар бир соатда алмаштириш лозим. Нафас қайтиши, бурун битиши, акса уриш, тумов, кўзлар қизариши ва қичишиши, томоқда қаттиқ қичишиш, йўтал пайдо бўлганда зудлик билан аллерголог шифокорга мурожаат қилиш керак. Тузли эритмада бурун ва томоқни чайиш, ойналарни ёпиқ ҳолатда сақлаш, ойналарнинг олдида ҳўл сочиқларни ёйиб қўйиш тавсия этилади.

    17.10.2022, 20:53   Изоҳ (0)   32673
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада цех ишчиси бункер босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди

    17.10.2022, 20:50

    «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофотини бериш тартиби белгиланди

    17.10.2022, 20:29

    Тошкентда Фарҳод кўчасининг айрим қисмлари 21 октябргача ёпилади (харита)

    17.10.2022, 20:05

    «Сафарбарликдан қочган рус фуқароларининг Ўзбекистонга кириб келгани қимматчиликка олиб келди, ижара нархлари ошиб кетди» — «Дарё»да кичик сўровнома

    17.10.2022, 20:00

    Антикоррупция агентлигига қурилиш ишлари бўйича маълумотларнинг жамоатчилик учун очиқлигини таъминлаш вазифаси қўйилди

    17.10.2022, 19:36

    «Одамлар унга раҳмат айтишдан чарчамайди». Нукусдаги чорраҳаларда одамларга беминнат хизмат кўрсатувчи «светофор одам» ҳақида (видео)

    17.10.2022, 19:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.