Берлин Украинага узоқ масофага учадиган Taurus қанотли ракеталарини етказиб бериш бўйича ўз позициясини ўзгартиришга тайёр эмас, деди Германия ҳукумати вакили Штеффен Хебстрейт.
“Биз ҳали Украинага Taurus ракеталарини етказиб беришга қарор қилганимиз йўқ, бироқ вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатиб боряпмиз”, — деди у журналистнинг немис расмийлари Киевга баъзи қурол ва ўқ-дориларни етказиб беришдан бош тортгани ҳақидаги саволига жавоб бера туриб.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский The Economist нашрига берган интервьюсида Ғарбдан Қрим кўпригини вайрон қилиш ва яриморолни Россиядан ажратиб қўйиш учун Германиянинг Taurus ракеталарини тақдим этишни сўраганини айтганди.
Сиёсатчининг фикрича, Украина Қуролли кучлари муваффақияти Киевнинг Ғарб ҳамкорларидан оладиган ҳарбий ёрдамига боғлиқ бўлади.
Изоҳ (0)