• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ишни фабрикадан бошлаган, Туркияда молиявий қийинчиликка учраган “бойнинг қизи” Юлдуз Усмонова 60 ёшда (фото, видео)

    Ўзбекистон халқ артисти, ўзбек санъати примаддонаси дея эътироф этилувчи Юлдуз Усмонова бу йил 60 ёшни қаршилади. Аммо саҳнада уни ҳеч ким қутлуғ ёшни қаршилаган демайди. Чунки у ҳалигача ёшлардек серғайрат ва шижоатли. Бу борада унга унча-мунча ёш хонанда ҳам тенг келолмайди.

    “Бойнинг қизи дейишарди”

    Юлдуз Усмонова 1963 йил 12 декабрда Марғилон шаҳрида ишчилар Ўрайимохун Усмонов ва Раҳима Акбаровалар оиласида олтинчи фарзанд бўлиб дунёга келган. Хонанда ота-она билан боғлиқ қуйидаги маълумотларни сўзлаб берган.

    Фото: Instagram

    — Отам Ўрайимохун Усмонов 1926 йилда Марғилонда туғилган. У бутун умр Марғилон ипак комбинатида ишлаган, иш стажи 52 йил эди. У ниҳоятда меҳнаткаш инсон эди, оддий ишчи бўлишига қарамай, қўни-қўшниларимиз, қариндош-уруғларимиз, танишларимиз бизни “бойлар” деб аташарди. Шунга яраша болалигимда мени “бойнинг қизи”, “бола” дейишарди. Дадам заводда ишлашидан ташқари, у моҳир ёғоч уста бўлган.

    Онам Раҳимахон Акбарова ҳам 1932 йилда Марғилонда туғилган. Марғилон ипак комбинатида 41 йил ишлади. Айтишим керакки, менинг феълим онамга ўхшайди. У ҳам ҳеч қачон ўзини хафа қилишларига йўл қўймас, курашувчан аёл эди, — дейди Юлдуз Усмонова.

    Юлдузнинг чақнашига Гавҳар Раҳимова сабаб бўлганми?

    Усмонованинг санъатга кириб келиши жуда қизиқ кечган. У рақс билан шуғулланишни, шу билан бирга, қўшиқ куйлашни яхши кўради. Буни сезган Гавҳар Раҳимова уни Тошкентга олиб келади.

    Фото: Instagram

    Корпоратив тадбирлардан бирида Гавҳар Раҳимова ёш Юлдуздаги иқтидорни кўриб, уни Тошкентга олиб боради. У ерда Юлдуз билан вокал дарсларини олиб борди, кейинроқ уни Саодат Қобулова билан таништирди. Юлдуз Усмонова Ўзбекистон давлат Консерваториясида таҳсил олиб, муваффақиятли тамомлайди.

    “Ишни фабрикадан бошлаган”

    Хонанданинг опаси Дилором Усмонова синглисининг ёшлик пайти ҳақида гапираркан, Юлдуз Усмонова кичкиналигидан интилувчан бўлганини таъкидлади.

    Фото: Instagram

    — Оилада тўрт ўғил ва тўрт қизмиз, Юлдуз олтинчи фарзанд. Синглим ёшлигида тартибли, узоқни кўра биладиган, интилувчан қиз бўлган. Бир ишнинг бошини тутса, уни охиригача гўзал якунлашга ҳаракат қиларди ва буни уддаларди. Бу унинг характерида бор эди.

    17-18 ёш пайтида фабрикада ишлаган. Ўша пайтларда ҳам саҳарлаб фабрикага ҳаммадан биринчи борарди. “Мен яхши ишлашим, биринчи бўлишим керак”, дерди. Ўшанда унинг номзоди депутатликка қўйиладиган бўлган. Аммо Юлдузнинг ёши етмаган. Ёши каттароқ бўлганида, депутатлик мақомига эришарди.

    Фото: Instagram

    Фабрикада ишлаган вақтларида ҳам санъат шайдоси эди, қўшиқлар айтиб турарди. Аввалига дадам санъаткор бўлиши ва Тошкентда ўқишига қарши бўлган. Охири дадам раҳматли рози бўлиб, Тошкентга жўнатган ва шундан кейин кўкариб, эл меҳнатини қилиб келмоқда. 12-14 ёшида “Ҳаммаларингиз ҳали кўрасизлар, мен шундай Юлдуз бўламан”, дерди ва мақсадига эришди, — дейди ўзбек примадоннасининг опаси.

    “Акамнинг ўлими ҳақида эшитганман”

    Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова касб масъулияти сабаб катта акаси вафот этганда, тўйлар сабаб жанозага кечикиб боргани ҳақида сўзлаб берганди.

    Фото: Instagram

    — Кийиниб, тўйга чиқиб кетяпман, “Акангиз вафот этди”, деган хабар келди. Қотиб қолдим. Нима бўлган тақдирда ҳам, ишимни тугатишим кераклигини ҳис қилиб, хизматимни кўнгилдагидек адо қилганман. Фақат охирги тўйдаги сўнгги қўшиқни айтаётганимда йиғлаб юборганман. Унгача мухлисларни дардимга шерик қилишни истамаганман. Жанозага бир оз кечикиб бўлса-да, етиб борганман. Чунки бизда ҳозирги баъзи хонандаларда йўқ касб масъулияти бор. Санъаткор бундай вазиятларга ҳамиша тайёр бўлиши керак, — дейди Юлдуз Усмонова.

    Парда можароси аслида қандай бўлганди?

    Юлдуз Усмонова 2022 йилнинг 12 март куни ўтказилган яккахон концертида техник носозлик сабаб парданинг кўтарилмай қолгани ва айрим мухлислар бунга эътироз билдиргач, хонанда уларга қўпол гапириб юборгани ҳақидаги видео кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Фото: Instagram

    — Воқеани билмай туриб, баҳо бериш осон. Санъаткорни маданиятсизликда айблашдан аввал “Воқеа нега бундай тус олганди, нега хонанда қаттиқ асабийлашди?” деб ўйлаб кўриш керак. Жонли ижрода куйлаётган хонандага залдаги нотинчлик халал беради. Чунки бутун концерт рэпертуарини эслаб қолиш осонмас. Парда кўтарилаётганида унга кафтдек тахта тиқилиб қолган. Саҳна ишчиларидан бири югуриб саройнинг энг юқори қаватига чиққан. Ҳатто шошилиб пардани кўтараман деб оёғини тутгич кесиб юборган. Аммо бу ҳолатни томошабинлар билмай, биздан ранжишди. Юлдуз опангиз ҳам қаттиқ асабийлашди, — дейди хонанданинг турмуш ўртоғи ва концерт продюсери Мансур Агалиев.

     “Тўппонча тираб, улуш сўрашарди”

    Фото: Instagram

    — Тўйларда пичоқ тираган, тўппонча ўқталган пайтлар жуда кўп. Ҳатто “Халқлар дўстлиги” санъат саройида концерт берадиган куним келиб, “Улуш берасан, бўлмаса отаман”, деб ҳам қўрқитишган. Уларга “Йўқ, бермайман”, деб бўлмасди. “Хўп, бошлиғинг ким, учраштир”, дердим. Осонликча таслим бўлмасдим. У пайтда муштумзўрлар жуда кўп эди. Сени кислотага ташлаймиз, деб қўрқитишлар ҳам бўлган. Жуда қоидасиз, қийин вақтлар эди, — дейди хонанда Юлдуз Усмонова.

    Нечта қўшиғингиз бор?

    Бу саволга хонанда қуйидагича жавоб берган.

    Фото: Instagram

    — Қўшиқларимнинг сонини аниқ билмайман. Умримда ҳеч нарсани санамабман. Мен билан ижод бошлаганларнинг кўплари ўлиб кетди. Динозавр бўлиб кетдик, шекилли. Одам олға юравериши керак. Концертларимиз, қўшиқларимиз сонини биздан кейингилар санайверсин. Биз тинмай олға юраверайлик. Санасам, жойимда қолиб кетаман. Мен ишимни қилаверай. Умримда бировга бош кўтариб қарашга вақтим бўлмади. Ёшлигимдан изланиш, олдинга юриш, ўрганиш билан бандман. Лекин кам бўлмадим”, — дейди хонанда.

    “Қиммат кийиниб бой бўлишни ҳам, йиртиқ майкада бахтли бўлишни ҳам биламан”

    Фото: Instagram

    — Ҳозир ҳам уйда йиртиқ майкаларимни роҳатланиб кияман. Кўпчилик “Юлдуз Усмонова уйида пахмоқ шиппакда, пўрим бўлиб юради” деб ўйлайди. Ундай эмас. Ундай юришни ўзига хиёнат қилганлар қилса керак. Чунки мен вилоятнинг, қишлоқнинг ва намоз ўқиганларнинг боласиман, меҳнаткашларнинг боласиман, мен ҳам улардек яшайман.

    Фото: Instagram

    Кўнглинг, ниятинг тўғри бўлса, Аллоҳ хоҳлаган жойига, хоҳлаган дарожотига олиб чиқиб қўяр экан. Бундан уялмаслик керак. Мен шу гапларни гапирганим билан нима Юлдуз Усмонова бўлмай қолдимми, худога шукр, қанчалик бўйнимга олаётган бўлсам, шунча Аллоҳ юксакка олиб чиқмоқда. Тамом, гап шу, ўзлигингиздан уялманг.

    Кеккайиб, бугун зар чопон кийганингда, кеча йиртиқ чопон кийганингни унутма. Ўша ҳам меники эди, бу ҳам меники, кеча у ерда эдим, бугун бу жойдаман. Лекин яна тушиб қолишим мумкин, Аллоҳ ўзи билгувчи, олиб бораверади. Шунда йиқилсанг ҳам, уялмайсан, “ҳа, нима кутгандинглар, юряпман, йиқиляпман, ишлаяпман, хато қиляпман”. Инсон шунақа бўлиши керак.

    Юлдуз Усмонова депутатлик даврлари ҳақида

    Юлдуз Усмонова ўзини сиёсат оламида синаб кўрган кам сонли ўзбек шоу-бизнеси вакилларидан бири ҳисобланади. У 1995—2000 йилларда Олий Мажлис депутати бўлган. Хонанда депутатлик даври ҳақида.

    Фото: Instagram

    — Мен депутатлигимда Олий Мажлисга енги йўқ кўйлак кийиб борганман. Боринг, енгли кийим кийиб келинг, деб зўрға чиқаришган. Мен енгли кийим киймайман, деганман. Тез енгли кийим кийиб кел, дейишган. Мен санъаткорман. Депутат қилиб қўйсангиз ҳам, санъаткорман, менинг ўз қарашларим бор. Сиз оқ ва қора деб турган жойингизда, мен сариқни кўриб қолишим мумкин. Бизга эркинлик керак. Шундагина гўзал ижод қила оламиз, — дейди Юлдуз Усмонова.

    Туркияга кўчиш ва иқтисодий қийинчиликлар

    Ўзбекистондаги норасмий “запрет”дан сўнг Юлдуз Усмонова оиласи билан Туркияга кетади. Юлдуз Усмонованинг эри Мансур Агалиев Туркиядаги қийинчиликлар ҳақида шундай хотирлайди.

    Фото: Instagram

    Иқтисодий муаммолар бўлган, ҳеч баломиз қолмаган. Жуда қийин пайтлар бўлган. Туркияга борганимизда 20 кунча меҳмонхонада яшаганмиз. Кейин менежерга пул бериш керак, унга пул бериш керак, бунга пул бериш керак, хуллас, пул тугади.

    Дўконларимдан у ерга ҳар куни пул борарди. Бир муаммо сабаб Тошкентдаги 12 та дўконимни босишган. Кейин Туркия бозоридан Россияга яна бошқа жойларга мол жўнатиб, тирикчилик қилганман. Катта қийинчиликлардан чиққанмиз. Жуда катта сумма кетган.

    Туркияни санъат билан олиш жуда катта масала. Юлдуз Усмонованинг Туркияда қўшиқларини жуда кўп одам биларди. Мисол учун, “Дунёда ўлимдан бошқаси ёлғон” деган қўшиқни айтган десак, бўлди, кўпчилик танирди, лекин ўзини кўришмаган.

    Аввало, ўзи айтган қўшиқларини туркчага ўзгартириб, шу билан танитиб олдик. Туркияда катта-катта телеканалларнинг ҳит-парадида уч ойлаб биринчи ўринда турди. Катта-катта санъаткорлар Юлдуз Усмоновани кўриб, қўшиқлар беришини илтимос қилишарди.

    Юлдуз Усмонова Туркияда жуда катта, яхши натижаларга чиқиб, у ерда шу даражамизни сақлаб, кейин чекинганмиз. Сабаби у ерда шу даражасини сақлаб қолиши керак эди. Бир пайтлар Юлдуз Туркия шоу-бизнесида бор эди эмас, у бор, деган фикр билан қайтганмиз, — дейди хонанданинг турмуш ўртоғи Мансур Агалиев.

    Юлдуз Усмонованинг тадбиркорлик фаолияти

    Юлдуз Усмонова санъатдан ташқари тадбиркорлик билан ҳам шуғулланиши ҳеч кимга сир эмас. Примадоннанинг пойтахтда болалар кийим-кечаги ишлаб чиқарадиган фабрикаси ва тиббиёт клиникаси бор.

     

    14.12.2023, 15:52   Изоҳ (0)   89750
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Қора бозор” сабаб қочоққа айланган, Озода Нурсаидова билан аразлашган ва ўлдига чиқарилган Ҳалима Ибрагимова 44 ёшда (фото, видео)

    28.10.2023, 19:23

    20 йиллик турмушидан ажрашган, рус қизини келин қилган ва 8 тилда қўшиқ куйлаган Насиба Абдуллаева 62 ёшда (фото, видео)

    16.11.2023, 11:28

    Етимликда улғайган, 19 ёшли акаси комадан уйғонмаган, мудҳиш авария сабаб 8 йил машина бошқаролмаган Малика Равшанова 40 ёшда (фото, видео)

    09.12.2023, 15:50

    “Дадамдан ёдгорлик бўлиб қолганман”. Ёш хонанда Ёдгора Ғойипова отасиз ўтган болалиги ҳамда “Артист” лойиҳаси ижодкорларидан ранжигани ҳақида (видео)

    12.12.2023, 17:30

    “Севги изтироби”даги Амир — Каан Урганжиўғли илк марта ота бўлди

    12.12.2023, 15:30

    “Вақтим оз қолди, ҳаммасига улгуришим керак” — Гавҳар Зокирова турмуш ўртоғининг ўлимидан кейин қийин кунларни бошдан кечиргани ҳақида

    12.12.2023, 10:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 

     

    Тавсия этамиз

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тўртта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июн, 16:44

    Исроил нега АҚШнинг бункер бомбаси билан Эрон ядро полигонига зарба бермоқчи?

    Дунё | 19 июн, 16:42

    “Халқимизнинг харид қобилияти, бозор маданияти ошяпти” — президент

    Ўзбекистон | 19 июн, 16:24

    Ўзбекистонда доллар курси 12 600 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 19 июн, 16:21

    Камбоджа Таиланд мева-сабзавотлари ва сериалларини тақиқлади

    Дунё | 19 июн, 16:15

    Ороллардаги ҳашамат: Жей Ло, Жеки Чан ва бошқа юлдузларнинг вилласига саёҳат

    Шоу-бизнес | 19 июн, 16:07

    Ҳиндистон мусулмон фуқароларини Бангладешга ноқонуний депортация қилмоқда — The Guardian

    Дунё | 19 июн, 15:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.