Италиялик фотограф Валерио Минато умрининг олти йилини санъат асарига айланган битта ажойиб суратни олишга сарфлади. У узоқ вақт давом этган фаолиятидаги катта лойиҳани тамомлаганини маълум қилди.
У чиқаётган Ой фонида Суперга католик черкови ва Монвизо тоғини суратга олишга муваффақ бўлган.
Минато ўзининг олти йиллик ижод иши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“15 декабрь 2023 йил, соат 18:52. Осмоннинг бир бурчагида бир неча сониягина Суперга ва Монвизо ой билан унутилмас кечани ўтказди… Тош қирол, Суперга биноси ва ярим Ой учрашиб, ноёб кўринишни тақдим этди. Ой ҳам жуда ажойиб кўринди: унинг биринчи ва охирги фазалари қуёшдан келадиган ёруғлик Ердан Ойга қайтиб, унинг сиртининг сояда қолган қисмини ёритмоқда” — дейди ўзининг Instagram саҳифасида.
Изоҳ (0)