Блогер Олимжон Ҳайдаровга суд ҳукми ўқилиб, у 8 йилга қамалган эди. Блогерга нисбатан суд ҳукми устидан апелляция шикояти кўриб чиқилди.
Маълум қилинишича, бугун блогер О.Ҳайдаровнинг ҳимоячиси томонидан жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг 2023 йил 1 декабрдаги ҳукми устидан апелляция тартибида берилган шикояти кўриб чиқилиб, Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 28 декабрдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгаришсиз ва шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилди.
Фарғона вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан 29 июль куни ўтказилган тезкор тадбир жараёнида ўзини мустақил блогер деб таништирган фуқаро Олимжон Ҳайдаров товламачилик устида қўлга олинган.
Изоҳ (0)