Қозоғистон давлат қарзи ҳажми умумий бюджетнинг 40 фоизини ташкил этади. Депутат Ерлан Саиров бу маълум хавфларни юзага келтириши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Zakon.kz хабар берди.
“Кваззидавлат сектори билан биргаликда давлат қарзи 105 миллиард долларни ташкил этади, яъни бутун бюджетнинг 40 фоизи. Агар давлат қарзи 40 фоизга eтса, мамлакатда молиявий муаммолар аллақачон бошланади. Баъзи мамлакатларда, Аргентина ва Грецияда ҳам худди шундай муаммо бор эди ва улар ўзларининг суверенитетларини йўқотди.
Ҳозирда давлат қарзини назорат қилиш борасида бир қанча механизмлар назарда тутилган, лекин бюджет жараёнида, жумладан, кредит масалаларида нега депутатларнинг таклифлари тўғри кўриб чиқилмаяпти? Бу, биринчи навбатда, мамлакатнинг миллий хавфсизлигига тааллуқлидир”, — деди депутат.
Ерлан Саиров давлат қарзи масаласи давлатнинг алоҳида назоратида эканига ишонтирди.
“Бюджет кодекси, юқорида таъкидлаганимдек, жуда самарали, лекин айни пайтда аниқ ҳужжат бўлиши керак. Масала нафақат депутатларни, балки бизни ҳам ташвишга солмоқда, чунки давлат қарзи ошиши яхши эмас”, — деди у.
Шунингдек, Саиров ҳукумат давлат қарзи ҳажмини оширмаслик чораларини кўраётганини таъкидлади.
Изоҳ (0)