Қирғизистоннинг давлат қарзи (ташқи ва ички) октябрь ойи охирида 6 миллиард 590 минг долларни ташкил қилди. Бу ҳақда мамлакат Молия вазирлигига таяниб, 24.kg хабар берди.
Хабарга кўра, 4 миллиард 482,43 миллион доллар ташқи қарз, 1 миллиард 518,16 миллион доллар ички қарздир. Ой давомида давлат қарзи 13,58 миллион долларга ошган. Ташқи қарз 4,15 миллион долларга қисқарган, ички қарз 17,72 миллион долларга кўтарилган.
Октябрь ойи охирида давлат қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 57,82 фоизни ташкил этди.
Ташқи қарзнинг ярмидан кўпи (52,4 фоиз) Қирғизистоннинг кўп томонлама кредитларидир — 2 миллиард 347,93 миллион доллар. Мамлакатнинг икки томонлама имтиёзли кредитлари доирасида яна 2 миллиард 77,55 миллион доллар (ташқи қарзнинг 46,3 фоизи) қарзи бор. Улардан республика ташқи қарзининг 38,1 фоизи Хитой Экспорт-импорт банкига тўғри келади, бу октябрь ойида 1 миллиард 705,85 миллион долларни ташкил этди.
Изоҳ (0)