Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 28 декабрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 4,67 сўмга пастлаб, 12 350,16 сўм бўлди. Евро 44,26 сўмга кўтарилиб, 13 651,87 сўм бўлди. Рубль 0,89 сўмга тушиб, 134,18 сўмни ташкил қилди.
Бундан аввал доллар курси уч кунлик пастлашдан сўнг кўтарилиб 12 354,83 сўм бўлганди. Евро ва рубль курси ҳам ошганди.
Изоҳ (0)