Сурхондарёнинг Денов туманида 16 ёшли бола машина бошқаргани аниқланди. Ижтимоий тармоқларда унинг ЙПХ ходимидан қочгани акс этган видео тарқалди.
Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича. 26 декабрь куни 12:45 ларда Денов тумани Шароф Рашидов кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори тўхташ тақиқланган жойда турган Gentra ҳайдовчисининг ёнига келиб, қоида бузганини тушунтирган.
Меъёрий ҳужжатларини тақдим этишни сўраганда ҳайдовчи — 16 ёшли фуқаро А.Ш. ҳужжатлари йўқлигини ва отаси келиб тақдим этишини маълум қилиб, шу заҳоти автомашинани ўт олдириб, ҳаракатланиб кетган.
Олиб борилган тезкор чоралар натижасида транспорт воситаси тўхтатилиб, ҳайдовчиси туман Денов тумани ИИБ га олиб бориб топширилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)