Аргентина президенти Хавьер Милей қанча маош олишини билмаслигини, унинг пулларини синглиси бошқаришини айтди. Бу ҳақда у Canal 13 даги теледастурда гапирди.
“Билмайман, ҳеч қачон маошимга қарамаганман. Пулларимни синглим бошқаради. Темирчининг уйидаги ҳамма пичоқлар ёғочдан”, — деди Милей президент сифатида қанча маош олиши ҳақидаги саволга жавобан.
Милей 2023 йил ноябрдаги сайловлардан сўнг Аргентина президенти бўлди. У 56 фоиз, унинг рақиби, ўша пайтдаги ҳукмрон коалиция номзоди, иқтисодиёт вазири Серҳио Масса эса 44 фоиз овоз олган.
10 декабрь куни Милей расман давлат раҳбари лавозимига киришди ва янги ҳукуматга “яширинча” қасамёд қилди. 12 декабрь куни инаугурация маросимидан кейин Буэнос-Айрес кўчалари бўйлаб ўтган парад чоғида Аргентинанинг президентига шиша бутилка улоқтиришди.
Хавер Милей 53, унинг синглиси Карина 50 ёшда. Президентлик ғалабасидан олдин аёл сайловолди стратегияси устида ишлаган. Овоз бериш натижалари эълон қилингандан сўнг, Хавьер “Каринасиз ҳеч нарсага эриша олмаган бўлардим”, деб айтди.
Изоҳ (0)