Ўзбекистон президентининг тегишли фармойишига мувофиқ Жаҳонгир Аҳмедов Президент Администрацияси ижодий ташкилотлар ва кинематография соҳасини ривожлантириш шўъбаси етакчи инспектори лавозимига тайинланди.
Ушбу тайинловга қадар у Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти доценти ҳамда “Эзгу-фильм” киностудияси бош режиссёри лавозимларида ишлаб келган.
Жаҳонгир Аҳмедов режиссёр сифатида “Исломхўжа”, “Илҳақ” каби тарихий фильмларни суратга олган.
Ноябрь бошларида президентнинг тегишли қарори билан Авазхон Тожихонов Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)