Ўзбекистон президентининг тегишли фармойишига мувофиқ Нозима Давлетова Президент Администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тайинловга қадар Нозима Давлетова Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ОАВ ва блогерларни қўллаб-қувватловчи мазкур жамоат фонди 2020 йилнинг январида иш бошлаган бўлиб, 2022 йилга қадар Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева фонднинг васийлик кенгашига раҳбарлик қилган.
Бундан олдин Ўзбекистон президентининг тегишли фармойишига мувофиқ Жаҳонгир Аҳмедов Президент Администрацияси ижодий ташкилотлар ва кинематография соҳасини ривожлантириш шўъбаси етакчи инспектори лавозимига тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)