Комил Алламжонов Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди. Давлат раҳбари бу борадаги тегишли фармонни имзолади.
Комил Алламжонов 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини, 2010 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2005—2013 йилларда Солиқ қўмитасида ишлаган.
Комил Алламжонов 2017 йил декабрида Ўзбекистон президенти матбуот хизмати раҳбари бўлган, 2018 йил ноябрида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига раҳбар бўлган (2019 йил февралидан бу ташкилот Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги сифатида қайта ташкил этилганди).
У 2020 йил январь ойида Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси сифатида иш бошлаган, 2022 йил июлида Президент администрацияси раҳбарига ўринбосар бўлганди.
Изоҳ (0)