Украина футбол ассоциацияси ФИФА ва УЕФАга мурожаат йўллади.
УФА Россиянинг Сербияга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинишини сўраган. Аввалроқ Россия футбол иттифоқи ва Сербия 21 март куни Москвада ўртоқлик ўйини ўтказишини маълум қилганди.
Шунингдек, Украина футбол ассоциацияси Сербий футбол иттифоқига ҳам худди шу мурожаатни йўллаган.
Россия клублари ва терма жамоалари 2022 йилнинг февраль ойидан бошлаб УЕФА ва ФИФА таснифидаги турнирларда иштирок этолмаяпти.
Изоҳ (0)