“Манчестер Юнайтед” футболчиси Каземиро фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.
Бразилиялик ярим ҳимоячига номи ошкор этилмаётган Саудия клубидан таклиф келиб тушган, — дея хабар беради Marca.
Каземиронинг ўзи ҳам ушбу таклифни қабул қилишга тайёр.
Манкунианликлар футболчиси 2022 йилдан буён жамоа шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 31 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛда 8 та ўйин ўтказиб, битта голга муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)