Россия футбол иттифоқи (РФС) ОФКга эҳтимолий ўтиш бўйича овоз бериш жараёнларни кейинга қолдирди.
Ўтган ҳафтада РФС президенти Александр Дюков 27 декабрь куни ОФКга ўтиш масаласи бўйича қарор қабул қилинишини маълум қилганди.
«Россия футбол иттифоқи УЕФАни тарк этиш ва ОФКга ўтиш масаласи бўйича ижроқўм йиғилишини кейинга қолдиришга қарор қилди. Ушбу кечиктиришга Россиянинг ОФКга ўтиши билан боғлиқ қўшимча маслаҳатларни олиш зарурати сабаб бўлди.
Сўровнома 2022 йилнинг 31 декабрига қадар ўтказилиши режалаштирилган», — дейилади РФС алоқа хизмати хабарида.
Аввалроқ РФС УЕФАдан чиқиш бўйича ташкилотга хат юбориши хабар қилинганди.
Изоҳ (0)