Россия футбол иттифоқи (РФИ) Осиё футбол конфедерациясига ўтиш ғоясидан воз кечди.
“Спорт-Экспресс” нашри маълумотларига кўра, РФИ ижроия қўмитасини ўзининг якуний йиғилишида Осиё футболига ўтиш масаласини муҳокама қилган.
Қўмитанинг барча аъзолари ФИФА кафолатисиз Осиёга кўчиб ўтишни маъносиз деб ҳисоблаган. РФИ УЕФА орқали халқаро мусобақаларга қайтиш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттиради.
Россия клублари ва терма жамоалари 2022 йилнинг февраль ойидан бошлаб УЕФА ва ФИФА таснифидаги турнирларда иштирок этолмаяпти.
Изоҳ (0)