Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 декабрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 12,73 сўмга пастлаб, 12 357,11 сўм бўлди. Евро 60,21 сўмга кўтарилиб, 13 597,76 сўм бўлди. Рубль 0,18 сўмга ошиб, 134,72 сўмни ташкил қилди.
Бундан аввал доллар курси бир кунлик кўтарилишдан сўнг пастлаб, 12 369,84 сўм бўлганди. Евро ва рубль курси ҳам тушганди.
Изоҳ (0)