2023 йилнинг 28 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Inter Logistics компаниясининг Қурувчилар массивида жойлашган божхона омборида кучли ёнғин ва портлаш содир бўлди.
Ёнғиннинг зарба тўлқини натижасида “Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг 8 нафар мижозининг хонадонлари шикастланди.
“Ўзбекинвест” ходимларининг воқеа жойига тезкорлик билан етиб бориши ва етказилган зарар ҳисоблаб чиқилиши натижасида мижозларга шикастланган мулкни тўлиқ тиклаш харажатларини қоплайдиган пул миқдорини ўз вақтида тўлаш имконини берди.
“28 сентябрь куни кучли ёнғин натижасида уйимизнинг ойнаси синиб, шифт қисми шикастланди. Яхшиямки, уйимизни “Ўзбекинвест” компаниясида олдиндан суғурта қилган эдик. Мулкка етказилган зарар тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганимиздан сўнг, компания бизга тезкорлик билан 23 миллион сўмдан ортиқ суғурта товонини тўлаб берди. Тўловларни жуда тез амалга оширгани ва мижозларга бўлган ғамхўрлиги учун компаниядан миннатдормиз” – дейди фуқаро Дилсўз Асқарова.
Жорий йилнинг 9 ойида “Ўзбекинвест” компанияси томонидан жисмоний шахслар билан 65,1 миллиард сўм миқдоридаги 713,4 минг дона шартнома тузилди.
“Ўзбекинвест” компанияси томонидан 2023 йилнинг 9 ойи давомида суғурта ҳодисалари билан боғлиқ 3100 дан ортиқ ариза кўриб чиқилиб, улар бўйича 63,3 миллиард сўмдан ортиқ суғурта товонлари тўланган.
“Ўзбекинвест” суғурта компанияси Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорида 30 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Катта тажриба ва мижозларга хизмат кўрсатишдаги максимал самарадорликка интилиш компанияга ушбу сегментда етакчи ўринни эгаллаб келишга кўмак беради.
Суғурта полисини компаниянинг веб-сайтида ва 24 соатлик алоқа марказига қўнғироқ қилиш орқали расмийлаштириш мумкин: (+998) 71−207−60−00, 1160.
Изоҳ (0)