Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг 13 ва 14-пакетларини ҳозирданоқ тайёрламоқда. Бу ҳақда “Известия” газетаси Чехия Европарламент депутати Томаш Здеховскийга асосланиб ёзди. Сиёсатчининг фикрича, янги чора-тадбирлар ишлаб чиқиш кўп вақт талаб қилмайди.
Улар тез орада ЕИга аъзо мамлакатларга тақдим этилади, — дейди Здеховски.

Эстония парламенти депутати Жана Тоомнинг қўшимча қилишича, янги санкцияларни жорий қилиш ташаббуси катта эҳтимол билан, асосан, Болтиқбўйи давлатларидан чиқади.
Аммо санкциялар воситаси чексиз эмас, бунинг, албатта, чегараси бор ва у тез орада етиб келади, — деди у.
Аввалроқ Европа Иттифоқи Украинага бостириб кириши сабабли Россияга қарши жорий қилинган 12-санкция пакетини маъқуллаган эди. Унда 61 нафар шахсга, шунингдек, 86 корхона ва ташкилотга нисбатан янги чекловлар жорий этилган.
Изоҳ (0)