Британия ҳукумати Россиянинг ҳарбий салоҳиятини тезда тиклашига йўл қўймаслик учун Украинадаги уруш якунланганидан кейин ҳам санкцияларни сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда Буюк Британия бизнес ва савдо вазири ўринбосари Нусрат Ғани маълум қилди.
“Санкциялар уруш тугаганидан кейин ҳам амал қилади. Улар уруш тугаши билан бир кунда бекор қилинмайди”, — деди Ғани Лондондаги Policy Exchange таҳлил марказида сўзлаган нутқида.
Унинг сўзларига кўра, Британия ҳукумати жанговар ҳаракатлар тугагандан сўнг дарҳол “Россиянинг ҳарбий салоҳиятини тиклашга” тўсқинлик қилмоқчи.
Аввалроқ Буюк Британия Норвегия билан денгизда Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича янги коалицияга раҳбарлик қилиши маълум қилинганди.
Изоҳ (0)