Исроил 7 октябрдан буён ҲАМАСга қарши олиб бораётган “Темир қиличлар” операцияси учун янги ном танламоқчи. Бу бўйича ҳукумат комиссияси келаси ҳафта йиғилади. Бу ҳақда Исроил ОАВ хабар бермоқда.
Комиссияга таклиф қилинадиган номлар орасида “Ибтидо уруши” (Тавротнинг биринчи китоби номидан), “Симхат Таврот уруши” (уруш бошланган кундан келиб чиқиб), “Тирилаётган руҳ уруши” каби номлар бор.
Номлар бўйича ҳукумат комиссияси таркибига табиий фанлар, тарих, география, археология, иудаизм, иброний, араб тиллари бўйича мутахассислар, шунингдек, Бош вазир, Мудофаа, Ички ишлар, Транспорт вазирликлари, Картография маркази, Яҳудий миллий жамғармаси, Табиатни муҳофаза қилиш ва миллий боғлар бошқармаси вакиллари киради.
Изоҳ (0)