Исроил Ғазо секторида навбатдаги гуманитар пауза ва анклав аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами миқдорини оширишга тайёр.
Бу ҳақда Исроил президенти Исаак Герцог мамлакатдаги элчилар ва дипломатлар билан суҳбатда маълум қилди.
“Исроил гаровга олинганларнинг озод этилишини таъминлаш учун навбатдаги гуманитар пауза ва қўшимча гуманитар ёрдамга тайёр эканлигини тасдиқлай оламан”, — деди Герцог.
Исроил президентининг таъкидлашича, бу борада масъулият бутунлай ҲАМАС раҳбарияти томонида.
Изоҳ (0)