• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда ўқитувчисини ҳақорат қилган ўқувчи калтакланди

    Андижон вилоятининг Пахтаобод туманидаги 13-умумтаълим мактабининг рус тили фани ўқитувчиси ушбу муассасанинг 10-синф ўқувчиси Асадбек Рустамовни калтаклагани ҳақида хабар тарқалди. Воқеа тафсилотини ўрганган «Дарё» мухбири билан суҳбатлашганларнинг айтишича, бунга ўқувчининг ўқитувчига ножоиз сўз айтгани сабаб бўлган.

    Асадбек Рустамовнинг айтишича, ўқитувчи уни мактаб биносининг йўлагида тургани учун ичкарига киришини сўраган. Асадбек ножўя сўз айтгани учун шапалоқ тортган. Кейин дўппослаган.

    Асадбек Рустамов.

    Асадбек Рустамов.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «Ўша куни биринчи ва иккинчи соатдаги дарслар тугагач, танаффусга чиққандик. Мени урган домла 11-синф ўқувчиларининг раҳбари эди. Хонамиз 11-синф билан бирин-кетин жойлашган. Хонадан чиқиб синфдошларимни чақириш учун ‘коридор’да тургандим. Шу пайт домла икки ўқувчиси билан бирга чиқиб қолди ва мендан унинг ўқувчиларида ишим бор ёки йўқлигини сўради. Йўқ, деганимдан сўнг унда хонангга йўқол, нима қилиб турибсан, деди. Ҳозир танаффус пайти эканлигини айтсам ҳам хонамга киришимни айтиб бақирди. Кираётиб ўзим маъносини тушунмайдиган ёмон сўз билан сўкиб юборибман. Шу пайт домла яна чақирганини эшитиб, орқамга қарашим билан юзимга бир шапалоқ урди. Жаҳлим чиқиб, нега мени уряпсиз, бунга сизнинг ҳаққингиз йўқ. Юринг, ‘замдиректор’нинг олдига чиқамиз», — дедим.

    Ўқитувчи эса сен яна менга гап қайтаряпсанми, деб кўзимга мушт туширди. Рўза тутган эдим, кўз олдим қоронғилашиб кетди. Лекин ҳушимда эдим. Бурним ҳам қонади. Бўлди, домла урманг, ‘замдиректор’нинг олдига чиқайлик, дедим. Олдинга қараб юриб кетаётганимда мени орқага судради. Кейин холироқ жойга олиб кириб, яна урди. Қолганини эслолмайман. Уч кундан буён қон тўхтамаяпти. Шифокорларнинг айтишича, ички қон томир ёрилиб кетган экан»,— дейди Асадбек Рустамов.

    Асадбекнинг айтишича, мактаб директори уни ўқитувчилар билан бирга туман марказий поликлиникасига олиб борган. Йўлда кетаётганида унга шифокорларга «тош тегди ёки йиқилиб тушдим» дейишини кераклигини айтиб, бўлган ҳолатни айтмасликни сўраган.

    «Бу домла бизга бир йилдан буён дарсга киради. Аввал ҳечам сен-менга бормаганмиз. Муомаламиз яхши эди. Ўша кунги биргина сўзни деб шу ишлар бўлди. Мени домлага қўл кўтармаганман. Домланинг ураётганини кўрган 11-синф ўқувчилари ҳам ажратмаган. Индамай дарсига кириб кетди. Мен базўр ‘замдиректор’нинг хонасига кириб олдим. Ўша пайтда ‘замдиректор’ ҳам қўрқиб кетиб, директорни чақирди. Аввал менга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишларини сўрадим. Ҳамшира ҳам кўзимга нам рўмолча босди холос. Ҳаттоки биринчи ёрдам кўрсатишга ҳам ҳеч нарсаси йўқ экан. Шунда ўқитувчи соғми, носоғломми? Нега ўқувчини ўзидан ўзи уриб кетаверади? Нега бунчалик асабий, тиббий дафтарчасини беринглар, дедим. Директоримиз ҳам йигитчиликда шунақа бўлиб туришини, ҳовлиқмаслигимни, ўзлари гаплашиб олишларини айтди.

    Директоримиз мени поликлиникага олиб бориб, ўзининг танишлари орқали текширтириб, яхши экан, деган жавобни олди. Ўша ерда мени бир врач кўриб қолиб, текширган бошқа шифокорлардан жаҳли чиқиб, ҳамманг қамалиб кетасан, деди. Ўзи эса кўзимни текшириб кўриб, ичига қон тўлиб қолганини кўрди ва зудлик билан шошилинч бўлимига олиб чиқишларини айтди. Директоримиз эса йўл бўйи менга шифокорларга тош тегди ёки йиқилиб тушдим, дейишим кераклигини уқтириб келди. Мана анчадан буён шифохонадаман», — дейди Асадбек Рустамов.

    Ўқувчининг онаси Раънохон Аҳмедованинг таъкидлашича, фарзанди ўқитувчи бошқа ўқувчилар олдида ургани учун руҳан тушкунликка тушиб қолган. Шу сабабли энди яшагиси келмаётганини айтиб қўрқитмоқда.

    Раънохон Аҳмедова.

    Раънохон Аҳмедова.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «Ўша куни соат 12 ларда телефоним жиринглади. Кўтарсам, 13-мактаб директорининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дилафрўз устоз экан. Аввал хотиржамлик билан ҳол-аҳволимни, сўнг турмуш ўртоғим уйда ёки уйда эмаслигини сўради. Тинчликми, нима бўлди, деб хавотирлана бошладим. Бутун хаёлим ўғлимга кетди. Рўза оғиз эди, бирор кор-ҳол бўлмадимикин деб ўйладим. Шунда у аёл турмуш ўртоғингиз шошилинчга келиб кета оладими, деди. Ўзимни қўярга жой тополмай қолдим. Қайта-қайта нима бўлганини сўрайвердим. Ўринбосар ўғлингиз яхши, мана овозини эшитинг, деб телефонни ўғлимга берди. Ўғлим яхши эканлигини, хавотирланмай келаверишимни айтгач, эрим билан бирга шифохонага бордик.

    Борсам, ўғлим бир аҳволда. Йиғладим, юпандим, яна йиғладим. Чунки боламни эрталаб соғлом ҳолатда мактабга жўнатгандим. Ўқитувчиси ‘коридор’да тургани учун шу даражада уриб мана шу ҳолга келтирган. Болани ўзича уриш, ‘самосуд’ қилиш нотўғри эди. Агар айби бўлса, синф раҳбарини ёки директор ўринбосарини, у ҳам бўлмаса, директорнинг олдига олиб кирса бўларди. Боламни иккита 11-синф ўқувчиси олдида урган, шунданми у руҳан тушкунликка тушиб қолган. Мени қўрқитадиган гаплар айтяпти. Бекордан бекор ошналаримни олдида урди, энди яшагим келмай қоляпти, дейди. Энди нима қилишни ҳам билмаяпман. Ахир у ўсмир бўлса. Ҳозир ҳатто бир ўзини ёлғиз қолдиришга ҳам қўрқиб қолдим. Ички ишларга шифохонадаги дўхтирлар хабар беришибди. Турмуш ўртоғимга ариза ёзиб бериши кераклигини айтишибди, улар ёзиб берди. Ўғлимни урган домла билан ҳам гаплашдим. Турмуш ўртоғимдан узр сўрабди, лекин фарзандингиз гап қайтаргандан кейин ураман-да, дегандек гапирибди»,— дейди Раънохон Аҳмедова.

    Ўқувчининг отаси Муҳаммаджон Эргашев туман халқ таълими бўлимига мурожаат қилган. Улар ўқитувчига ҳайфсан бериш билан кифояланишини айтган холос. Ўқитувчи эса ўқувчини уришга ҳаққи борлигини айтган.

    «Ҳозир туман халқ таълими бўлимига борган эдим. Қонуний чора кўрадиган бўлсак, унинг ойлигидан 20-30 фоиз ушлаб қолишимиз мумкин. Бизнинг қўлимиздан келадигани шу, дейишди. Шундан кейин ички ишларга бу ҳолат бўйича қонуний чора кўришларини сўраб ариза ёзиб бердим. Ўғлимни урган домла билан гаплашганимда, уришга менинг ҳаққим бор, деб турибди. Аслида умуман ҳаққи йўқ-ку», — дейди Муҳаммаджон Эргашев.

    «Дарё» мухбири ўқувчини урган ўқитувчи, мактаб директори ва ўринбосари билан ҳолат бўйича гаплашишга уринган. Аммо директор ўқувчининг отаси билан халқ таълими бўлимига кетган, ўқитувчи эса ёш кадр эканлигини, бутун республикада гап сўз бўлишини истамаслигини айтиб, саволларга жавоб беришдан бош тортган.

    Вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳолат туман халқ таълими бўлими томонидан мактабнинг педагогик жамоаси иштирокида ўрганиб чиқилган. Ўрганиш якунлари бўйича ўқитувчига нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддаси 2-қисми (ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима) билан ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима жазоси қўлланилган. Бундан ташқари, мактабнинг ички тартиб қоидаларига риоя этиши бўйича қатъий огоҳлантирилган.

    19.05.2022, 23:41   Изоҳ (0)   47092
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда буғдой ўрнига қум ортиб, фуқародан 38,5 млн сўм олган шахслар ушланди

    19.05.2022, 23:26

    Ўзбекистонда 2021 йилда қанча талаба ўқишни битиргани маълум қилинди

    19.05.2022, 23:11

    Самарқандда фуқарога сувли ер майдонини танишлари орқали 25 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    19.05.2022, 22:58

    Фарғонада Spark ва Nexia-3 тўқнашувида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди

    19.05.2022, 22:46

    Ўзбекистон GSP+ аъзолигидан айнан қандай фойда кўради? — мутахассис фикри

    19.05.2022, 22:10

    Шавкат Мирзиёев масъулларга ноёб металлар қазиб олиш ҳажмини ошириш топшириғини берди

    19.05.2022, 22:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Африкада йиртқич шер дўконга бостириб кириб, гўшт бўлимини ағдар-тўнтар қилди (видео)

    Қўзиқорин | 20 июн, 09:56

    Хитойда компания ходимлари ойнага қарагани ва иш вақтида овқатлангани учун жаримага тортилмоқда

    Дунё | 20 июн, 09:53

    “Манчестер Юнайтед” ўз футболчисини “Реал”га таклиф қилди

    Спорт | 20 июн, 09:50

    Исроил мудофаа вазири Хоманаийни “замонавий Гитлер” деб атади

    Дунё | 20 июн, 09:49

    Таиланд бош вазирининг Камбожа собиқ раҳбари билан телефон суҳбати интернетга тарқаб кетди

    Дунё | 20 июн, 09:40

    Ўзбекистонликларнинг кўпчилиги дипломи бўйича ишламайди — тадқиқот

    Ўзбекистон | 20 июн, 09:24

    Исроил Эронга қарши урушда кунига қанча маблағ сарфламоқда?

    Дунё | 20 июн, 09:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.