Молдова 2024 йил охиригача Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидан (МДҲ) чиқиб кетади. Бу ҳақда мамлакат парламентининг ташқи сиёсат ва Европа интеграцияси бўйича комиссия раҳбари Доина Герман маълум қилди.
“Биз яқинда мудофаа ва таълим соҳасидаги учта келишувни бекор қилдик. Биз деярли якуний босқичдамиз. Ўз олдимизга 2024 йил охиригача МДҲ таркибидан чиқиш бўйича барча ишни якунлашни мақсад қилиб қўйганмиз”, — деди Герман.
Унинг сўзларига кўра, Молдова иқтисодиёти МДҲдан чиқиб кетишдан ҳеч нарса йўқотмайди.
Парламент комиссияси раҳбарининг таъкидлашича, мамлакат МДҲга бадал тўламаслигидан фақат фойда кўради.
Изоҳ (0)