Россиянинг Ставропол ўлкасида теракт уюштирмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Baza хабар берди.
Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) ходимлари ҳукумат биноси ёнида бомба портлатмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Тергов маълумотларига кўра, терактни Ставрополдаги автоювиш шохобчасида ишловчи 21 ёшли Ўзбекистон фуқароси режалаштирган.
ФСБ маълумотларида у “Исломий давлат” (ИШИД) аъзоси бўлгани маълум қилинган. 9 декабрдан 14 декабргача у уйда аммиакли селитра асосида иккита портловчи мослама ясаган. Ўзбекистон фуқароси Ленин майдонидаги ҳукумат биноси яқинида уларни ишга туширишни режалаштирган.
Baza хабарига кўра, 18 декабрь куни ушбу шахсга нисбатан терактга тайёргарлик кўриш моддаси бўйича иш очилган. Агар айби исботланса, у 12 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Изоҳ (0)