Ғарб Россияга қарши гибрид уруш олиб боришда давом этмоқда, улар Киев режимини разведка маълумотлари билан таъминлаб, қуролларни етказиб бермоқда, деди Россия президенти Владимир Путин.
“Биз барчамиз Ғарб Россияга қарши гибрид уруш олиб боришда давом этаётганини кўриб турибмиз. Улар Киевни реал вақт режимида разведка маълумотлари билан фаол таъминламоқда, ҳарбий маслаҳатчиларни юбормоқда, замонавий қурол тизимларини етказиб бермоқда”, — деди Путин Мудофаа вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида.
Путин Киевга етказиб берилаётган қуроллар қаторида юқори аниқ даражада ҳаракатланувчи, узоқ масофага учувчи ракета тизимлари, кассетали ўқ-дорилар ва янги дронларни санаб ўтди. Россия президенти, шунингдек, F-16 кўп мақсадли қирувчи самолётини Украинага топшириш режалаштирилаётганини, Ғарбда эса учувчиларни тайёрлаш бўйича машғулотлар олиб борилаётганини таъкидлади.
Изоҳ (0)