АҚШ Ямандаги ҳусийлар ҳужуми сабабли Қизил денгизда халқаро махсус операция бошлади. Ҳусийлари мазкур операцияга муносабат билдирди. Бу ҳақда Tasnim неwс хабар берди.
Яман мудофаа вазири генерал майор Муҳаммад Носир Ал-Атафий Америка коалицияси тузилгани ҳақидаги эълонга жавобан Яман қуролли кучлари Қизил денгизни америкаликлар ва уларнинг иттифоқчилари учун “қабристонга айлатиришини” таъкидлади. Ал-Атафий АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг денгиз иттифоқини тузиш ҳақидаги баёнотига жавобан шундай деди:
“Бизда флот, кемалар, сув ости кемалари ва самолёт ташувчиларни чўктириш учун имкониятлар мавжуд. Қизил денгиз сизнинг қабристонингизга айланади”, — деди у.
АҚШ мудофаа вазири Қизил денгизда савдо кемаларининг ўтишини таъминлаш мақсадида кўп миллатли коалиция тузилганини расман эълон қилди. Юқоридаги коалициянинг эътиборли жиҳати Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларининг ушбу гуруҳда иштирок этмаслигидир.
Остин эълонига кўра, бу коалицияда Баҳрайн, Англия, Франция, Италия, Нидерландия, Норвегия, Сейшел ороллари ва Испания давлатлари иштирок этади.
Ҳусийлар аввалроқ Қизил денгиздаги Исроил билан боғлиқ ҳар қандай кемага ҳужум қилишлари ҳақида огоҳлантириб, бошқа давлатларни ўз экипажларини чақириб олишга ва денгизда уларга яқинлашмасликка чақирганди. Бир қатор юк ташиш компаниялари Қизил денгиз орқали ташишни тўхтатишга қарор қилган.
Изоҳ (0)