Россия узоқ вақтдан сўнг Украинага қарши яна “Кинжал” гипертовушли ракетасидан фойдаланди. Бу ҳақда Британия разведкаси маълум қилди.
Хабарга кўра, Россия ҳарбий-ҳаво кучлари охирги марта 2023 йилнинг август ойида “Кинжал”дан фойдаланган. Янги ҳужумда ракета нишони Украина ҳарбий аэродроми бўлгани айтилмоқда. Гипертовушли ракеталар стратегик аҳамиятга эга ва яхши ҳимояланган нишонларни уриш учун мўлжалланган.
НАТО ҳисоб-китобларига кўра, бундай ракеталарни оддий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан ушлаб олиш деярли имконсиз. Шунга қарамай, Британия разведкаси Россия Қуролли кучлари нишонларга зарба бера олмади, деб ҳисоблайди.
“Кўпчилик ракеталар мўлжалланган нишонларини ўтказиб юборган бўлиши мумкин ва Украина унинг ҳужумларини тўхтата олди”, — дейилади разведка ҳисоботида.
Россия президенти Владимир Путин томонидан 2018 йилда эълон қилинган олтита “супер қурол”дан бири бўлган “Кинжал” Россиянинг келажакдаги ҳарбий доктринасида муҳим рол ўйнайди.
“Украинадаги урушда Россия бу қуролларни ўзи учун қимматли ва яхши ҳимояланган нишонлар учун сақлаб қўйган”, — дейилади разведка ҳисоботида.
Изоҳ (0)