Исроил ҲАМАС билан сулҳ бўйича музокаралар олиб бормаяпти, бироқ давлатлар коалицияси ҳозирда Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Исроилнинг Россиядаги элчиси Александр Бен Зви “Россия-24” телеканали эфирида маълум қилди.
“ҲАМАС билан сулҳ бўйича музокаралар йўқ. Аммо ҳозир иттифоқчиларимиз билан баъзи маслаҳатлар давом этмоқда. Бизнинг Моссад раҳбари Девид Барнеа Марказий разведка бошқармаси бошлиғи Уилям Бернс ва Қатар бош вазири Муҳаммад бин Абдул Раҳмон билан бирга ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича аниқ музокаралар олиб бориляпти”, — деди у.
Элчи “Исроил операциясининг асосий мақсади 7 октябрь каби воқеалар бошқа такрорланмаслиги учун ҲАМАС террорчилик тузилмаларини йўқ қилиш, гаровга олинганларни озод қилиш” эканини эслатди.
Изоҳ (0)