Европа Иттифоқининг Венгриядан ташқари барча давлатлари Украинага ёрдамни давом эттириш учун бюджетга қўшимча бадал тўлашга тайёр.
Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.
![](/static/2023/fon123654.jpg)
“Европа комиссияси июнь ойида Европа Иттифоқи бюджетини мустаҳкамлашни таклиф қилганди. Албатта, бунинг биринчи устувор йўналиши Украинани қўллаб-қувватлаш, шунингдек, миграция ва рақобатбардошликни ошириш бўлади. Европа Иттифоқининг 26 та давлати қўшимча бюджет маблағларини беришга келишиб олдилар”, — деди фон дер Ляйен.
Унинг таъкидлашича, Европа Комиссияси янги маблағ олиш билан бирга, ЕИнинг мавжуд дастурларида маблағларни қайта тақсимлаш бўйича ҳам қарорлар қабул қилади.
Изоҳ (0)