Хитойнинг шимоли-шарқидаги Панцзин шаҳрида ноёб табиат ҳодисаси ажойиб кузатувларга сабаб бўлди. Бу ҳақда La Vanguardia хабар берди.
Музлаган Жаоян дарёси улкан “Ернинг кўзи” каби ажойиб манзара ҳосил қилди. Ушбу табиий мўжиза маҳаллий аҳолини ҳайратда қолдирди ва сайёҳлар эътиборини тортди. Дарёнинг музлаш шароитлари натижасида инсон кўзининг тузилишини эслатувчи улкан думалоқ шакл ҳосил бўлди.
Осиё давлати мутахассислари дрон ёрдамида уни суратга олди. Кучли қор ёғиши, кучли шамол ва ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 10 даражадан пасайгани дарёда шундай манзарани юзга келтирган бўлиши мумкин. Маҳаллий матбуотга кўра, Хитойда музлаган “қора туйнуклар” тез-тез содир бўладиган метеорологик ҳодисадир. Бу қорнинг қаттиқ қатлами бўлиб, унинг фақат маркази заифлашади ёки дарз кетади.
Изоҳ (0)