Еврокомиссия Украинага янги қурол етказиб беришни молиялаштириш учун Европа жамғармасини кенгайтиришдан иборат “хавфсизлик кафолатларини” ишлаб чиқди ва таклиф қилди. Қарор 14–15 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган ЕИ саммитида қабул қилинади.
Бу ҳақда ЕИ ташқи сиёсат хизмати раҳбари Жозеп Боррел Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари йиғилишида маълум қилган.
“Украина бўйича биз шу ҳафта охирида Европа Иттифоқи саммитига олиб чиқиладиган илғор хавфсизлик кафолатларини тақдим этамиз. Вазирлар бизнинг қўллаб-қувватлашимизни янада кенгайтиришни муҳокама қиладилар”, — деди Боррелл.
“Вазирлар менга саммитда хавфсизлик кафолатларимизни тақдим этиш ваколатини беришлари керак, бу асосан Европа тинчлик жамғармасини кенгайтириш ва Европа Иттифоқи давлатлари ва Украина ўртасидаги икки томонлама келишувларни мувофиқлаштиришдан иборат”, — дея қўшимча қилди Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизмати раҳбари.
Изоҳ (0)